locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гарри Каспаров етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Афсонавий шахматчи террорчилик фаолиятига даъват қилишда айбланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров террорчилик фаолиятига даъват қилиш ёки терроризмни оқлаш иши доирасида етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости суд ҳужжатларига таянадиган хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Каспаровга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 2-қисми (ОАВ ёки интернетдан фойдаланган ҳолда террорчилик фаолиятига очиқ даъват қилиш, терроризмни очиқ оқлаш ёки тарғиб қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ маълум бўлишича, тергов органлари Каспаровни қамоққа олиш масаласида Москва шаҳрининг Замоскворецкий туман судига илтимоснома билан мурожаат қилган.

Гарри Каспаров Россия молиявий мониторинг хизмати томонидан террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган, шунингдек, хорижий агент функцияларини бажарувчи жисмоний шахс сифатида қайд этилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг