locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандболчи қизларимиз Покистондаги халқаро турнирда қатнашади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандболчи қизларимиз Покистондаги халқаро турнирда қатнашади
PHOTO: Telegram

Гандбол бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоалари пойтахтимиздаги Халқаро аэропортдан Шаржа (Бирлашган Араб Амирликлари) шаҳри орқали Покистоннинг Файсалобод шаҳрига йўл олди.

У ерда гандболчиларимиз ўн етти ёшгача (U-17) ва ўн тўққиз ёшгача (U-19) бўлган қизлар жамоалари ўртасида ташкил этиладиган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III - Марказий Осиё босқичида иштирок қилишади.

Терма жамоамиз таркибида Урганч РАНЧ технология университетининг спорт клуби аъзолари, қолаверса, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабининг мураббийи Мансурбек Бобожонов ва тарбияланувчилари Илмира Бойжанова, Зухра Эркабоева ва Сунаджон Шарипбоева ҳам бор.

Жамоаларимизга омад ва ғалабалар ёр бўлсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг