Гандбол. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Ўзбекистонда ўтаётган Осиё чемпионатидан четлаштирилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: UzA
Ўзбекистонда ўтаётган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан Ўзбекистон жамоаси четлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
"Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари бошланишига бир кун қолганда Ўзбекистон миллий жамоасининг гуруҳдаги барча натижалари бекор қилинди. Осиё гандбол федерацияси томонидан чиқарилган қарорга кўра, мамлакатимиз миллий жамоасида бир қатор ўйинчиларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган. Ўзбекистон гандбол федерацияси бу бўйича Халқаро гандбол федерациясига апелляция хати жўнатган», — дейилади хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист