Гандбол. Ўзбекистон терма жамоаси саралашни ғалаба билан бошлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Тошкентда 19 ёшли қизлар ўртасида гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланди.
Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Хитой Тайпейи, Гонконг ва Ҳиндистон билан баҳслашади.
Бугун турнирнинг дастлабки беллашувида ўзбекистонлик қизлар Ҳиндистонга қарши ўйнади. Беллашув 46:19 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Кейинги турда Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши 21 август куни беллашади.
Маълумот учун, ушбу чемпионат 2026 йилги U20 жаҳон чемпионатига саралаш ҳисобланади. Ярим финалга чиқадиган тўртта жамоа жаҳон биринчилиги йўлланмасига эга бўлади.
Баҳром Бобонов
Редактор