locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандбол. Ўзбекистон кубогига старт берилди. Биринчи кунги натижалар

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандбол. Ўзбекистон кубогига старт берилди. Биринчи кунги натижалар
PHOTO: Telegram

Бугун Тошкент шаҳридаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг гандбол залида катталар (эркаклар ва аёллар) жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Эркаклар биринчилиги жамоалари. Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, ОКМК (Тошкент вилояти), “Маъмун” (Хоразм вилояти, Маъмун университети), Тошкент шаҳри терма жамоаси, ЎзДЖТСУ (Тошкент вилояти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети), “Кончи” (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети), Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси.

Аёллар биринчилиги жамоалари. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти, ОКМК (Тошкент вилояти), “РАНЧ” (Хоразм вилояти, Урганч РАНЧ технология университети), РОПСТТМ (Тошкент шаҳри, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази), Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси.

Эркаклар биринчилиги. “Маъмун” – ЎзДЖТСУ - 38:17, Тошкент ш. – “Кончи” - 29:40, Қорақалпоғистон – Сурхондарё - 25:24, ОКМК – Ўзбекистон ёшлар - 39:23.

Аёллар биринчилиги. ОКМК – РОПСТТМ - 35:12, РАНЧ – Самарқанд - 51:43.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг