Гандбол. \"Талабалар лигаси\" турнири бўлиб ўтди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида гандбол бўйича “Талабалар лигаси” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг талаба-гандболчиларидан иборат 15 тадан эркаклар ва аёллар жамоаси ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақанинг аёллар биринчилигида Урганч давлат педагогика институти гандболчилари юқори кўрсаткичга эришди. Хоразмлик қизлар гуруҳ босқичида Жиззах давлат педагогика университети (33:16) ва Гулистон давлат университети (25:19) жамоаларини мағлубиятга учратишди. Ярим финалда Термиз давлат педагогика институти (46:34) вакилалари догда қолдирилди.

Мансурбек Бобожоновнинг шогирдлари финал ўйинида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоасини 41:34 ҳисобида енгиб, чемпионлик шоһсупасига кўтарилишди.