locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандбол. Покистондаги турнирни вакилларимиз ғалабалар билан бошлашди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандбол. Покистондаги турнирни вакилларимиз ғалабалар билан бошлашди
PHOTO: Telegram

Покистон давлатида гандбол бўйича U-17 ва U-19 қизлар жамоалари ўртасидаги Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III - Марказий Осиё босқичи бошланди.

Мусобақанинг илк учрашувида Ўзбекистон U-17 ва Қирғизистон U-17 терма жамоалари майдонга тушишди.

Учрашувда ўзбекистонлик қизлар рақибларига нисбатан ҳар томонлама кучли эканликларини исботлашди. Табиийки, натижа ҳам шунга яраша бўлди. Якуний ҳисоб – 61:18.

Ҳамюртимиз Илмира Байжанова Ўзбекистон U-17 ва Қирғизистон U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳам мусобақадаги биринчи ўйинини ўтказишди. Бу гал қизларимиз Мўғулистон терма жамоасига қарши майдонга чиқишди. Бу қарама-қаршиликда терма жамоамиз гандболчилари 53:12 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Сўнажон Шарипбоева Ўзбекистон U-19 ва Мўғулистон U-19 терма жамоалари учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Терма жамоаларимизнинг эртага бўлиб ўтадиган ўйинлари:
Ўзбекистон U-17 -Туркманистон U-17
Покистон U-19 -Ўзбекистон U-19.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг