locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандбол. «Париж бутунжаҳон ўйинлари»да ўзбекистонлик спортчилар чемпионликни қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандбол. «Париж бутунжаҳон ўйинлари»да ўзбекистонлик спортчилар чемпионликни қўлга киритди
Фото: Спорт вазирлиги

«Париж бутунжаҳон ўйинлари»да гандболчи қизларимиз чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Франциянинг Париж шаҳрида бир неча кун давом этган «Париж бутунжаҳон ўйинлари» («Paris World Games») ниҳоясига етди.

Қувонарлиси, U-18 ёш тоифасидаги қизлардан иборат Ўзбекистон миллий жамоаси 2015 йилда асос солинган мазкур нуфузли мусобақада илк бор қатнашганига қарамай, U-18 биринчилиги чемпиони деган шарафли номни қўлга киритди.

Қизларимиз ҳал қилувчи ўйинда «Dole-Choussin» HC (Франция) жамоаси устидан 29:11 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳақли равишда шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди.

Эслатиб ўтиш жоиз, терма жамоамиз ушбу зафарли йўлнинг гуруҳ босқичида Бразилия (32:14), «Dole-Choussin» HC (Франция, 22:8), «Volenseiennes Handball” VHB2 (Франция, 24:17), яримфиналда «Pays De Lesneven Handball» (Франция,18:9) жамоаларини ишончли тарзда мағлуб этди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг