Гандбол. Қизлар терма жамоамиз Беларусь термасини мағлуб қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоаларининг Беларусь давлатида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини фойдадан холи бўлмаяпти. Гандболчиларимиз назарий ва амалий машғулотлардан ташқари маҳаллий жамоалар билан назорат учрашувларини ҳам ўтказишмоқда.
Бироз олдин, қизларимиз 2008 йилда туғилган гандболчилардан тузилган Беларусь терма жамоаси билан беллашишди. Ўйинни кўтаринки кайфиятда ўтказган вакилаларимиз 31:28 ҳисобида зафар қучишди. Терма жамоамиз аъзоси Сарбиназ Сапарбаева энг яхши ўйинчи, деб топилди.
Бош мураббий Зинаида Пенкова ва катта тренер Зафарбек Азимовнинг шогирдлари олдинги ўртоқлик учрашувида Минск шаҳрининг “Звезда” аёллар жамоаси билан дуранг ўйнаган эди, 41:41.
Иброҳим Жалолов
Редактор