locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандбол. Иккинчи кунни ҳам ғалаба билан бошладик

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандбол. Иккинчи кунни ҳам ғалаба билан бошладик
PHOTO: Telegram

Покистон давлатининг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича U-17 ва U-19 қизлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III - Марказий Осиё босқичининг иккинчи кунги дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-17 ва Туркманистон U-17 терма жамоаси ўзаро куч синашди. Гандболчиларимиз мусобақадаги асосий рақибаларини ҳам доғда қолдиришди, 39:20. Натижада, терма жамоамиз 4 очко билан U-17 биринчилигида якка пешқадамга айланиб олди.

Куннинг сўнги учрашувида Покистон U-19 -Ўзбекистон U-19 жамоалари баҳс олиб боради.

Жамоаларимизга омад ва ғалабалар ёр бўлсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг