locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гандбол бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Мусобақа яхунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гандбол бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Фото: Edu.uz

Жорий йилнинг 12–18-декабрь кунлари Термиз шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон гандбол федерацияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъуллигида ташкил этилди.

Беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва юртимизнинг барча вилоятларидан келган ёш гандболчилар ўзаро баҳс олиб бордилар. Қизғин ва ҳаяжонли кечган мусобақаларнинг финал босқичи ҳам муросасиз курашларга бой бўлди.

Йигитлар ўртасида:
1-ўрин — ТерДУ талабаларидан иборат Сурхондарё жамоаси
2-ўрин — Тошкент шаҳри жамоаси
3-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси

Қизлар ўртасида:
1-ўрин — Самарқанд вилояти жамоаси
2-ўрин — Хоразм вилояти жамоаси
3-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси

Мусобақа яхунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг