locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фужайра шаҳри ёш юлдузлар порлаши кутилaётган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор, шу йилнинг 10-14-май кунлари Бирлашган Aраб Aмирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги VII Жаҳон чемпионати ўтказилади ва унда 800 нафардан ортиқ иқтидорли ёш спортчилар иштирок этади.

Мусобақа илк бор 2014-йилда 12-14 ёшли спортчилар ўртасида ташкил этилган. Фужайра-2025 Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган кадетлар ўртасидаги биринчи Жаҳон чемпионатидан кейинги энг катта мусобақа бўлади.

Беш кунлик турнирга 90 та аъзо миллий ассоциациялар, Бутунжаҳон таэквондо қочқинлар жамоаси, индивидуал нейтрал спортчилар ва Жаҳон таэквондо байроғи остида қатнашaётганлардан жами 813 нафар спортчи ва 467 нафар расмий шахс рўйхатдан ўтган.

Фужайра-2025 "Зайед спорт мажмуаси"да йигитлар ва қизлар ўртасида жами 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтади, йигитлар ўртасида 33 кг дан 65 кг гача, қизлар ўртасида эса 29 кг дан 59 кг гача.

Мусобақа бошланишидан олдин 9-май куни Бутунжаҳон таэквондо кенгаши ҳам навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади. Унда таэквондо бўйича 2025-йилги Жаҳон чемпионати, 2026-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ташкилотчилиги муҳокама қилинади.

Тез орада кадетлар ўртасидаги дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи таркибимиз билан таништирамиз

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг