locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзалда янги саҳифа: «ЎФФ Президенти кубоги» мусобақасига старт берилмоқда

Бугун мазкур турнирнинг саралаш босқичига қуръа ташланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзалда янги саҳифа: «ЎФФ Президенти кубоги» мусобақасига старт берилмоқда
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси футзал ривожи йўлида яна бир муҳим қадам ташлади — мамлакатимизда илк бор “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси ташкил этилмоқда. Мазкур турнир ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказилади ва келгусида футзалга қизиқувчи оммавий қатлам учун муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

Бугун мазкур турнирнинг саралаш босқичига қуръа ташланади. Саралашда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар сони кўп бўлганига қарамасдан, фақатгина мусобақа талабларига тўлиқ жавоб берган 16 жамоа саралаб олинди. Улар қуйидагилар:

ИИВ
“Божхона қўмитаси”
ТАТУ
“УзАирпортс”
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
“Истиқлол”
“Геологлар”
“Наркоконтрол”
“Парма”
“Камол Cонструcтион”
“Таълим агентлиги”
"Агросаноат”
“Халқ банки”
“Дабро”
"СҚБ"
“Powerstove”

Қуръа ташлаш жараёни унчалик мураккаб эмас. 16 жамоа иккита саватга ажратилади. Бунда, муқаддам ўтказиб келинган ҳаваскорлар мусобақаларининг доимий қатнашчилари (8 жамоа) биринчи саватга, нисбатан янги ва дебют қилувчилар (8 жамоа) эса иккинчи саватга жойлаштирилади.

Саралаш ўйинлари жорий йилнинг 18-19-октябр санасида, ТАТУ спорт залида бўлиб ўтади. Битта ўйиндан иборат учрашувларда ғолиб чиққан жамоалар “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг гуруҳ босқичига йўлланма олади.

Гуруҳ босқичида саралаш ўйинлари ғолиблари сафига БМБ ҳамда Ўзбекистон У-16 терма жамоалари қўшилади. Мусобақанинг гуруҳ босқичига 2025-йил 8-ноябр куни старт берилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг