Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бишкекка йўл олмоқда
Жиззах шаҳрида якунига етган йиғиннинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун куннинг иккинчи ярмида Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушиш учун Бишкек шаҳрига учиб кетади.
Қўшни мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик учрашувлари ҳар икки жамоа учун халқаро майдондаги мусобақалар олдидан ўз имкониятларини синовдан ўтказиш, ўйин амалиётини ошириш ҳамда тайёргарлик жараёнини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси таркиби:
Мураббийлар штаби ва расмийлар:
· Бош мураббий — Нодир Элибоев
· Бош мураббий ёрдамчиси — Шуҳрат Тожибоев
· Физиотерапевт — Умид Исмоилов
· Маъмур — Шаҳбоз Жўраев
· Матбуот хизмати вакили — Нодир Аъзамов
Дарвозабонлар:
· Шоҳжаҳон Замирхонов
· Камрон Рустамжонов
Майдон ўйинчилари:
· Жамолиддин Сатторов
· Азамат Турдибоев
· Бекзод Мирқосимов
· Самандар Абдувоитов
· Иззатилла Ғуломов
· Низомиддин Зиёхиддинов
· Самир Ашуров
· Жавоҳир Абдулвосиев
· Иброҳим Каримов
· Абдулборий Илёсов
· Азизбек Жалолиддинов
· Акмал Файзуллаев
· Тимур Какач