locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бишкекда илк машғулотини ўтказди

Дастлабки ўртоқлик учрашуви 12-октябрь куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бишкекда илк машғулотини ўтказди
Фото: Ўзбекистон футзали

Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоаси таклифига биноан иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига йўл олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун эрталаб дастлабки машғулотини ўтказди.

Машғулотлар Бишкек шаҳридаги VIVAT футзал клуби спорт мажмуасида кўтаринки кайфият ва ишчанлик руҳида ташкил этилди. Йигитларнинг кайфияти аъло даражада бўлиб, улар бўлажак учрашувларга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини 12-октябрь, иккинчи баҳсни эса 14-октябрь куни ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг