Футзал. Ўзбекистон Япония билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Учрашув 16-сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: UFF
Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 16-сентябр куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Япония миллий терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мазкур учрашув ҳар икки терма жамоа учун қитъа чемпионати саралаш мусобақаси олдидан сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.
Ўзбекистон – Япония учрашуви 16 сентябр куни соат 17:00 да бошланади.
“Шу ўринда футзал ишқибозларига эслатиб ўтамиз, “Юнусобод” спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул. Келинг, кўринг ва завқланинг! Шиддатли баҳснинг бевосита шоҳиди бўлинг, терма жамоамизнинг олтинчи ўйинчисига айланинг!”,- деб ёзади Ўзбекистон Футзал Федерацияси ахборот хизмати.
Иброҳим Жалолов
Редактор