locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади
Фото: Ўзбекистон футзали

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади. Терма жамоага чақирилган ўйинчилар пойтахтимиздаги “Велара” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Машғулотлар эса “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилади.

Мазкур йиғин 20–24 сентябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги – 2026 саралаш мусобақаси олдидан сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Йиғин давомида Осиё қитъаси грандларидан бири – Япония терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган. Кунчиқар мамлакат термасига қарши ўртоқлик ўйини 16 сентябр куни соат 17:00 да “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 сентябр куни Бишкекка учиб кетади. Қирғизистон Республикаси пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг F саралаш гуруҳида терма жамоамиз мезбонлардан ташқари Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши майдонга чиқишади.

Мураббийлар штаби бугун бошланадиган йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Аббос Ўлмасбеков ("BMB PFC"), Шавкат Ибрагимов (“Oil Star”), Дониёр Умаров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Oil Star”), Машраб Одилов ("BMB PFC"), Шаҳзод Саъдиев ("BMB PFC").

Қанот ўйинчилари – Беҳруз Самиев (“Oil Star”), Ҳусниддин Нишонов ("BMB PFC"), Элдор Ниғматов (“Локомотив”), Муҳаммадали Хусанов ("BMB PFC").

Қанот ҳужумчилари – Элбек Тўлқинов (“Oil Star”), Аббор Аҳмедзянов (ОКМК), Музаффар Абдукаримов (ОКМК), Акбар Усмонов (СҚБ).

Ҳужумчилар – Музаффар Аҳаджонов ("BMB PFC"), Давлат Ибрагимов ("BMB PFC").

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг