locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес Тошкентга етиб келди

Мураббий Олий лиганинг 10-тур баҳсларини кузатади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес Тошкентга етиб келди
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес мамлакатимизга етиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон футзал федерацияси масъул ходимлари кутиб олишди.

Испаниялик мураббий шу ернинг ўзида матбуот хизматимизга қисқача интервью берди:

- Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийи лавозимига тайинланганимдан хурсандман. Бу мамлакат билан боғлиқ менда жуда илиқ хотиралар бор. Ўзбек футзалида катта ривожланиш кузатяпман, янги авлод футзалчилари улғайиб келмоқда. Менинг кузатишларимча, Ўзбекистонда футзал ривожланиши учун яхши шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон футзалини янада юқори босқичларга олиб чиқишда ўз ҳиссамни қўшиш учун имконият берилганидан хурсандман. Аввало, футзалчилар билан яқиндан танишишим, уларнинг маҳорати, қобилияти ва салоҳиятини ўрганишим лозим. Шуга мувофиқ кейин машғулотлар режасини ишлаб чиқамиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг