locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугун гуруҳ баҳсларини якунлашади

Терма жамоа икки ўйиндан сўнг бир очкога эга бўлган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугун гуруҳ баҳсларини якунлашади
Фото: Ўзбекистон футзали

Шу кунларда Баҳрайн қироллигида спортнинг 28 тури бўйича III Осиё ёшлар ўйинлари давом этмоқда.

Футзал тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги ва айни пайтда жуда муҳим бўлган учрашувни ўтказишади. Дилшод Рахматов шогирдлари мусобақа мезбонлари – Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Мусобақанинг илк учрашувида кучли босим ҳамда ҳаяжон остида ўсмирларимиз Афғонистон терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйганди. Иккинчи тур олдидан ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов Европада туриб терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳамда футзалчилар билан онлайн мулоқот ўтказди. Кеча ўсмирларимизнинг катта ҳудудий устунлиги остида кечган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Айни пайтда “А” гуруҳидан Афғонистон кейинги босқич вазифасини ҳал этиб бўлди. Хитой ҳисобида эса 4 очко мавжуд. Осиё ўйинларининг плей-офф босқичига чиқиш учун бугун Дилшод Рахматов бошчилигидаги ўсмирларимиз Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиши, ўз навбатида Хитой Афғонистонга имкониятни бой бериши керак бўлади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Афғонистон – Хитой учрашуви Тошкент вақти билан 17:00 да бошланса, Ўзбекистон – Баҳрайн баҳси соат 00:30 га режалаштирилган.

“Б” гуруҳида эса ҳар иккала ярим финал иштирокчилари муддатидан олдин аниқланди. Эрон ҳамда Таиланд терма жамоалари Қирғизистон ҳамда Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонишиб, плей-офф йўлланмасини расмийлаштиришди. Бугун уларнинг ўзаро учрашуви гуруҳ ғолиби номини аниқлаб беради

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг