locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафар олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди

Биринчи ўйинда ўзбекистонлик футзалчилар ғалаба қозонганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафар олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди
Фото: Ўзбекистон футзали

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун тунда Баҳрайнга – ИИИ Осиё ёшлар ўйинларига жўнаб кетади.

Сафар олдидан ўсмирларимиз олдиндан режалаштирилган Қирғизистонлик тенгқурларига қарши иккинчи кўрик назорат учрашувини ўтказишди. Ўйин Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтди.

Икки кун муқаддам мазкур жамоаларнинг биринчи учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик – 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон – Қирғизистон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи назорат учрашувида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг