locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон Шарқий Тиморни йирик ҳисобда мағлуб этди

Икки ўйинда икки ғалаба қўлга киритилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон Шарқий Тиморни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Ўзбекистон футзали

2026 йилда Индонезия мезбонлик қиладиган футзал бўйича Осиё кубогига саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. "F" саралаш гуруҳига Бишкек шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси бугун гуруҳдаги иккинчи ўйинни ўтказди. Нодир Элибоев жамоасига бу сафар Шарқий Тимор рақиблик қилди. Жамоамиз мазкур ўйинда 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 8та саралаш гуруҳи ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 7 та жамоа Осиё кубоги финал босқичига чиқади.

Футзал бўйича Осиё кубоги-2026 саралаши
Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1

Голлар: 1:0 — Машраб Адилов (2'), 2:0 — Ҳусниддин Нишонов (3'), 3:0 — Элдор Нигматов (17'), 4:0 — Шаҳзоджон Саъдиев (27'), 5:0 — Музаффар Аҳаджонов (34'), 6:0 — Шаҳзоджон Саъдиев (34'), 6:1 — Рубен Фариа Боргес (37'), 7:1 — Элбек Тўлқинов (40')

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг