Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси VI Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарликни бошлади
Нодир Элибоев бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби Олий лига мусобақасининг сўнгги тур учрашувларини синчковлик билан кузатиб, халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя эта оладиган энг сара футболчиларни танлаб, йиғинга жалб этди.
Маълумки, 2025-йилги спорт мавсумининг нуфузли мусобақаларидан бири — VI Ислом бирдамлик ўйинлари шу йилнинг 2–11-ноябр кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий жамоаси мазкур турнир арафасида Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
• Аббос Ўлмасбеков (“БМБ ПФC”)
• Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”)
• Аббос Элмуродов (“БМБ ПФC”)
Ҳимоячилар:
• Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)
• Машраб Одилов (“БМБ ПФC”)
• Шаҳзод Саъдиев (“БМБ ПФC”)
Қанот ўйинчилари:
• Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
• Хайрулла Солихов (ОКМК)
• Муҳаммадали Хусанбоев (“БМБ ПФC”)
Қанот ҳужумчилари:
• Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)
• Аброр Ахмедзянов (ОКМК)
• Ихтиёр Ропиев (“Насаф”)
• Акбар Усмонов (СҚБ)
• Элдор Нигматов (“Локомотив”)
Ҳужумчилар:
• Музаффар Аҳаджонов (“БМБ ПФC”)
• Артур Умуров (“Оил Стар”)
Мураббийлар штаби:
• Жамоа раҳбари: Рустам Зупаров
• Бош мураббий: Нодир Элибоев
• Бош мураббий ёрдамчиси: Константин Свиридов
• Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Маурисио Тейшейра
• Физиотерапевт: Расул Даянов
• Маъмур: Шаҳбоз Жўраев