Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистон билан ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди
Учрашув 24-сентябр куни соат 19:00да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: O'FF
Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси “F” гуруҳи баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун сўнгги тур ўйини олдидан расмий машғулотини ўтказди. Машғулот саралаш учрашувлари ўтказиладиган Қирғизистон футбол уюшмасига қарашли Футбол академияси спорт мажмуасида ташкиллаштирилди.
Мураббийлар штаби футзалчиларимиз билан бугунги машғулотда бўлғуси рақибнинг ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда керакли тактик комбинациялар устида ишлашди. Шу ўринда футзалчиларимизнинг кайфиятлари аъло, жанговор эканлигини қайд этиш жоиз.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Элибоев шогирдлари саралаш мусобақасидаги охирги учрашувни бугун – 24-сентябр санада, Тошкент вақти билан соат 19:00 да мезбонлар — Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказишади.
Иброҳим Жалолов
Редактор