Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига 3-тур баҳслари якунланганидан сўнг, миллий терма жамоамиз Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Бош мураббий Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғин давомида футзалчиларнинг жисмоний ҳолати, ўйин амалиёти ва руҳий тайёргарлигини инобатга олган ҳолда таркибда айрим кичик ўзгаришларни амалга оширди.
Эртага, 16-октябр куни Қозоғистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган назорат – ўртоқлик учрашувида қуйидаги футзалчилар миллий жамоамиз сафида майдонга тушишлари кутиляпти:
Ўзбекистон миллий терма жамоаси:
Дарвозабонлар:
Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”)
Мирислом Миралиев (ОКМК)
Дониёр Умаров (“Локомотив”)
Ҳимоячилар:
Машраб Одилов ("БМБ ПФC")
Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)
Шаҳзод Саъдиев ("БМБ ПФC")
Қанот ўйинчилари:
Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
Элдор Ниғматов (“Локомотив”)
Хайрулла Солихов (ОКМК)
Муҳаммадали Хусанбоев ("БМБ ПФC")
Қанот ҳужумчилари:
Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)
Аброр Ахмедзянов (ОКМК)
Ихтиёр Ропиев ("Насаф")
Самариддин Беркинов (“Оил Стар”)
Далер Эшонқулов ("Динамо")
Ҳужумчилар:
Музаффар Аҳаджонов ("БМБ ПФC")
Артур Умуров ("Оил Стар")