locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига учиб кетди

Ҳамюртларимиз дастлабки учрашувни мезбонларга қарши ўтказишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига учиб кетди
Фото: Ўзбекистон футзали

VI Ислом Бурдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тонгда (Тошкент вақти билан соат 03:30) Саудия Арабистонига учиб кетди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, VI Ислом Бурдамлиги ўйинлари футзал мусобақаси 4-ноябр куни старт олади. Ҳамюртларимиз дастлабки учрашувни мезбонларга қарши ўтказишади. Ар Риёд шаҳридаги Олимпия спорт маркази Яшил залида бўлиб ўтувчи футзал мусобақаларини 3000 томошабин кузатиб бориши мумкин. Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашуви маҳаллий вақт билан соат 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарга қуйидаги таркиб билан жўнаб кетди:
Мураббийлар штаби:
• Жамоа раҳбари: Рустам Зупаров
• Бош мураббий: Нодир Элибоев
• Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Маурисио Тейшейра
• Физиотерапевт: Расул Даянов
• Маъмур: Шаҳбоз Жўраев
• Матбуот хизмати: Ваҳобжон Абдуғаниев

Дарвозабонлар:
• Аббос Элмуродов (“БМБ ПФC”)
• Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”)
Ҳимоячилар:
• Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)
• Машраб Одилов (“БМБ ПФC”)
• Шаҳзод Саъдиев (“БМБ ПФC”)
Қанот ўйинчилари:
• Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
• Хайрулла Солихов (ОКМК)
• Муҳаммадали Хусанбоев (“БМБ ПФC”)
Қанот ҳужумчилари:
• Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)
• Аброр Ахмедзянов (ОКМК)
• Ихтиёр Ропиев (“Насаф”)
• Акбар Усмонов (СҚБ)
• Элдор Нигматов (“Локомотив”)
Ҳужумчилар:
• Музаффар Аҳаджонов (“БМБ ПФC”)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг