Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияга учиб кетди
Ўзбекистон “C” гуруҳида Тожикистон, Австралия ва Япония терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги – 2026 мусобақасининг финал босқичида иштирок этиш учун Тошкент – Куала-Лумпур – Жакарта йўналиши бўйлаб Индонезияга йўл олди.
Миллий терма жамоа аъзоларини Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон футзал федерациясининг масъул ходимлари кузатиб қолишди.
Эслатиб ўтамиз, 27-январдан 7-февралгача Жакарта шаҳридаги “Jakarta Arena” ҳамда “Жакарта халқаро велодроми” спорт мажмуаларида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “C” гуруҳида Тожикистон, Австралия ва Япония терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист