locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон кубоги. Бугун \"Нефтчи\" ҳам плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Бугун, 26-апрель, "Б" гуруҳи вакиллари кубок баҳсларини давом эттирадилар.

Куннинг биринчи ўйинида иккинчи поғонадаги "Нефтчи" 4-ўринни эгаллаб турган "Максам-Чирчиқ" билан майдонга тушса, 17:00да "Ойл Стар" ҳамда "Бунёдкор" беллашуви старт олади.

Ҳар икки учрашув федерациянинг YouTube'даги расмий саҳифасида жонли трансляция қилинади. "Нефтчи" иштирокидаги баҳс "Футбол ТВ", "Ойл Стар" ҳамда "Бунёдкор" учрашуви эса "Спорт" телеканалида эфирга узатилади.

Номинал фаворитлар "Нефтчи" ва "Ойл Стар" ўз ўйинларида ғолиб бўлган тақдирда, бухороликлар билан плей-офф босқичига расман Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ҳам йўлланмани қўлга киритади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг