locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари 28-апрел куни старт олади

Бу гуруҳ вакилларининг ўйинларига жиззахлик футзал ишқибозлари 3—7-май саналарида шоҳид бўлишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари 28-апрел куни старт олади
Фото: Ўзбекистон футзали

Мамлакатимиз футзалида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2026-йилги баҳслари келаётган ҳафтанинг сешанба куни Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида старт олади.

Баҳсларни A ҳамда C гуруҳи вакиллари бошлаб беришади. Мазкур икки гуруҳ ўйинлари 28-апрел санасида старт олиб, 2-май куни поёнига етади. Шундан сўнг, B ҳамда D гуруҳи вакиллари курашга киришишади. Бу гуруҳ вакилларининг ўйинларига жиззахлик футзал ишқибозлари 3—7-май саналарида шоҳид бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида ўйинлар бир даврали тизимда ташкил этилади ва унда биринчи ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олишади. Чорак финал ҳамда Ярим финал баҳслари май ойининг ўрталарида ташкил этилиши кўзда тутилган бўлса, ФИНАЛ учрашуви июн ойининг дастлабки ҳафтасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг