locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон бронза медали учун курашади

Шу тариқа, 11-ноябр санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбонларга қарши бронза медали учун кураш олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон бронза медали учун курашади
Фото: Ўзбекистон футзали

VI Ислом Бирдамлиги ўйинларининг футзал баҳслари якунига етиб бормоқда. Кеча кучли тўртлик жамоалари ярим финал ўйинларида майдонга чиқишди.

Мамлакатимиз миллий терма жамоаси Осиё гранди – Эрон Ислом Республикаси футзалчилари билан куч синашди.

Дастлабки дақиқаларданоқ ҳар иккала жамоа ғалаба иштиёқида ёнганлиги яққол сезилиб турди. Яралган вазиятлардан биринчи бўлиб Ўзбекистон терма жамоаси унумли фойдаланди. 5-дақиқада Машраб Одиловнинг бурчакдан узатган тўпини Шаҳзоджон Саъдиев дарвозага йўналтириб қўйди – 1:0. Эронликлар орадан икки дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Мухлислар биринчи таймда бошқа гол кўришмади.

Иккинчи тайм ҳам жамоаларнинг ўзаро ҳужумлари остида ўтди. Бу сафар биринчи бўлиб рақибларимиз муваффақиятга эришишди. 29-дақиқада эронликлар гол урган бўлса, орадан бир дақиқа ўтмай Акбар Усмонов олисдан берган кучли зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Аммо тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Қолаверса, футбол омади ҳам шу куни эронликлар томонида бўлди. Рақибнинг икки голига Нодир Элибоев шогирдлари бу гал жавоб қайтара олишмади – 2:4.

Иккинчи ярим финалда Африканинг энг кучли жамоаси – Марокаш терма жамоаси мезбонлар – Саудия Арабистони терма жамоасига қарши тўп сурди. Мазкур учрашувнинг биринчи таймида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда мухлислар 9 та голнинг шоҳиди бўлишди. Уларнинг олтитаси майдон эгалари дарвозасидан жой олди – 6:3.

Шу тариқа, 11-ноябр санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбонларга қарши бронза медали учун кураш олиб борса, Африка ҳамда Осиё қитъаси етакчилари VI Ислом Бирдамлиги ўйинларининг ғолиби номини аниқлаб беришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг