locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун Осиё кубоги якунланди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Хитой Халқ Республикасининг Хоҳҳот шаҳрида давом этаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичи баҳслари поёнига етди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси А гуруҳида мусобақа мезбонлари – Хитой, шунингдек, Хитой Тайпейи ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди.

Фаррух Зокиров бошчилигидаги қизларимиз дастлабки учрашувда Хитой Тайпейи терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйгач, иккинчи турда кучли рақиб – Австралия устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Шу ўринда қайд этиш керак, қизларимиз қитъа чемпионатининг январ ойида Тошкентда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида яшил қитъа вакилларига имкониятни бой бериб қўйишганди. Хоҳҳот аренасида эса Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимиздаги мағлубият учун ҳам реванш олишди.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда қизларимиз спорт аренасини тўлдириб ўтирган, минглаб мухлислари қўллаб-қувватлаб турган майдон эгаларига қарши ўйнади. Учрашувнинг осон кечмаслиги олдиндан тахмин қилинганди. Шундай бўлса-да, терма жамоамиз рақибнинг тинимсиз ҳужумлари, катта босимга бардош бера олди.

32-дақиқагача майдон эгалари билан тенгма-тенг кураш олиб боришди. Қарши ҳужумлардан бирида Хитой дарвозаси ишғол этилди ва ҳисоб тенглаштирилди. Шундан кейин ҳам қизларимизда голлик вазиятлар бўлди. Афсуски, яратилган вазиятлардан фойдаланишда омад кулиб боқмади.

Қизларимизга бираз тажриба, ўйин амалиёти, маҳорат етишмади. Футболда эса “сен гол урмасанг, сенга уришади” деган ўзгармас қоида бор. Бу учрашувда ҳам шу ҳолат ўз исботини топди. Хитойликлар сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритишди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг