locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралия устидан ишончли ғалабага эришди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралия устидан ишончли ғалабага эришди
ФОТО: O'FF

Хитой мезбонлигида бўлиб ўтаётган аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга чиқиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, рақиблар 11-дақиқада Daisy Arrovsmit’нинг голи эвазига олдинга ўтиб олганди. Бироқ, вакилаларимиз бу голга муносиб жавоб бера олишди.

14-дақиқада Гулзода Амирова ҳисобни тенглаштирган бўлса, 24-дақиқада Оминахон Валихонова жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 38-дақиқада эса Шодия Тошева ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дастлабки ўйинда Хитой Тайпейига йирик 6:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги-2025

Австралия 1:3 Ўзбекистон

Голлар: Daisy Arrovsmit 11' (1:0), Гулзода Амирова 14' (1:1), Оминахон Валихонова 24' (1:2), Шодия Тошева 38' (1:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг