locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. «Зарафшон» янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. «Зарафшон» янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда
Фото: Зарафшон

Навоий вилоятида қайтадан ташкил этилган ва катта мақсадларни кўзлаб янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Зарафшон” ПФК жамоасининг машғулот жараёни клуб раҳбарияти томонидан ҳам яқиндан кузатиб борилмоқда.

Куни кеча жамоатчилик асосидаги клуб президенти Жамшид Хўжаев ҳамда Навоий вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Дилмурод Давроновлар жамоа машғулотлари жараёнига ташриф буюришди ва мураббийлар штаби ҳамда футзалчилар билан мулоқот ўтказишди.

Дастлаб Жамшид Хўжаев бош мураббий Абдулла Бўриев билан жамоанинг айни пайтдаги тайёргарлик ҳолати, таркибнинг имкониятлари ҳамда янги мавсум олдидан устувор вазифалар юзасидан фикр алмашди.

Шундан сўнг футзалчилар билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар, жамоанинг руҳий ва жисмоний ҳолати билан қизиқди. Мулоқот давомида жамоанинг Олий лига баҳсларида юқори натижалар қайд этиб, совринли ўринлар учун кураш олиб бориши борасида аниқ мақсад ва стратегик вазифалар белгилаб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг