locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини якунлади

Мураббийлар штаби тўрт кун давомида йиғинга жалб этилган футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини якунлади
Фото: Ўзбекистон футзали

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. Бугун куннинг биринчи ярмида сўнгги машғулот ўтказилди.

Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби тўрт кун давомида йиғинга жалб этилган футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, тактик тайёргарликни такомиллаштириш, аввал ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш йўналишида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Машғулотлар давомида стандарт вазиятлардан самарали фойдаланиш, рақибларнинг турли тактик услубларига қарши ўйин моделини шакллантириш ва амалий жиҳатдан синовдан ўтказиш устида ҳам иш олиб борилди.

Қайд этиш жоизки, ёшлар терма жамоаси таркибидаги аксарият футзалчилар Олий лига клублари сафида фаолият юритади. Йиғин якунида уларга клуб машғулотларида юқори интенсивликда иштирок этиш ҳамда терма жамоада эгалланган билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг