locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. “Ҳудудий лига ғолиблари”. Финалчилар маълум!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. “Ҳудудий лига ғолиблари”. Финалчилар маълум!
PHOTO: Telegram

Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуаси бўлиб ўтаётган “Ҳудудий лига ғолиблари” республика турнирида бугун бош соврин учун кураш олиб борадиган икки кучли жамоанинг номи аниқланди. Ярим финал баҳсларида ғалаба қозонган Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эртага ҳал қилувчи финал ўйинида рўбарў келишади.

Оҳангаронлик йигитлар Самарқанд вилояти вакилларига қарши ярим финал учрашувида жиддий қаршиликка дуч келишмади. Буни ўйинда қайд этилган натижадан ҳам билиб олиш мумкин. Фарғона Давлат Университети талабалари эса шимолликларга қарши ўйинда устунликларини сақлаб қола олишмади. Нукуслик йигитлар учрашувнинг эндшпилини жуда кўтаринки кайфиятда ўтказишди ва ғалабани илиб кетишди.

“Ҳудудий лига ғолиблари” Республика турнири
30-май. Жума. Ярим финал

Оҳангарон - Гулобод - 6:1. Голлар: Феруз Саидов, 7 (0:1), Йўлдошбек Паттаев, 16 (1:1), Ҳаёт Асатуллаев, 18 (2:1), Бунёд Асатуллоев, 24 (3:1), Йўлдошбек Паттаев, 29 (4:1), Ҳаёт Асатуллаев, 38 (5:1), Даврон Ҳусанов, 40 (6:1)

ФарДУ - Пантера - 1:2. Голлар: Ахрорхўжа Исломов, 25 (1:0), Даулетяр Барлиқбаев, 30 (1:1), Даулетяр Барлиқбаев, 37 (1:2)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг