locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Тўпурарлар пойгасида ғолиблик кейинги турда аниқланади

Тўлқинов энг яхши.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Тўпурарлар пойгасида ғолиблик кейинги турда аниқланади
Фото: Ўзбекистон футзали

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг тўпурарлар пойгасида пешқадамлар ўзгаргани йўқ. Бир тур муқаддам Индонезия чемпионатига йўл олган Элбек Тўлқиновнинг кўрсаткичини (31) яхшилаш имконияти “BMB PFC” ҳужумчилари Музаффар Аҳаджонов (27) ҳамда Хебберth Оливейра (26) да мавжуд. Аммо бунга эришиш учун жиззахлик форвардлар сўнгги турни ўта сермаҳсул ўтказишлари лозим бўлади.

“BMB PFC”нинг яна бир вакили Жан Алдемиро (20) га бу турда SQB ҳужумчиси Дилмурод Шавкатов (20) етиб олди.

Банкчилардан бу турни сермаҳсул ўтказган Пахаро Симанкас 19 та гол билан олтинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, бир йўла тўрт нафар ҳужумчи Бурҳониддин Содиқов (“Локомотив”), Музаффар Абдукаримов (ОКМК), Тоҳирбек Абдукаримов (“Максам-Чирчиқ”) ҳамда Леандро Роча Батиста (“Oil Star”) лар ҳисобида 18 тадан гол мавжуд.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг