Футзал. Терма жамоамизнинг Ар-Риёддаги иккинчи куни назарий машғулот билан бошланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ВИ Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.
Бугунги машғулот куни назарий тайёргарлик билан бошланди. Унда мураббийлар штаби бўлажак рақиб — Саудия Арабистони терма жамоасининг ўйин услубини чуқур таҳлил қилди, жамоанинг кучли ва заиф томонларини ўрганди ҳамда шунга мос тактик йўналишлар устида ишлади.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказиладиган Олимпия спорт мажмуасида расмий машғулот ўтказади. Ушбу машғулот футболчиларга ўйин майдони, муҳит ва шароитларга мослашиш имкониятини яратади.
Миллий терма жамоамиз мусобақадаги илк учрашувини 4-ноябр куни соат 19:00 да мезбон Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади.