Футзал терма жамоамиз янги мураббий бошчилигидаги илк ғалабасини нишонлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Facebook
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз янги бош мураббий Нодир Элибўев бошчилигидаги илк расмий ўйинини ўтказди.
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Хитой Халқ Республикасининг Юлин шаҳрида жойлашган “Инновацион технологиялар” спорт мажмуасида Хитой терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қизиқарли кечган ва уч минг беш юздан зиёд мухлислар томоша қилган ушбу қарама-қаршиликда вакилларимиз йирик 0:3 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Хитой терма жамоаси дарвозасига голларни Илҳомжон Ҳамроев, Шаҳзоджон Саъдиев, ҳамда Элдор Ниғматовлар киритишди.
Эслатиб ўтамиз 5 апрел куни ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади
Иброҳим Жалолов
Редактор