locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. ТДПУ — чемпион!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. ТДПУ — чемпион!
PHOTO: Telegram

"Талаба қизлар лигаси" мусобақасининг финал беллашуви якунланди.

Бош соврин учун баҳсда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоалари кураш олиб борди.

Муросасиз кечган ўйиннинг дастлабки қисмида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қизлари фаолроқ ҳаракат қилишди ва бир неча бор рақиб дарвозасига хавф солишди.

Аммо ТДПУ дарвозабони Севинч Давлетбаева ишончли ҳаракат қилди ва ҳатто пеналтидан амалга оширилган зарбани ҳам бартараф этишга муваффақ бўлди. Бундан руҳланган жамоадошлари секин-аста ўзларига келишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Натижада, Сарвиноз Ҳайруллаева ва Дилдора Хушбақова (дубль) рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

"Талаба қизлар лигаси"
Финал
ТДПУ - ЎзДЖТСУ - 3:0
Голлар: Сарвиноз Камолжонова, Дилдора Хушбақова (2та).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг