locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Тартиб-интизом комиссиясининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари

Унда Олий лиганинг 4-турига доир учта масала кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Тартиб-интизом комиссиясининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон Футзал федерацияси Тартиб-интизом комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий лиганинг 4-турига доир учта масала кўриб чиқилди.

Олий лига
ОКМК — “Локомотив”

Олий лиганинг 4-тури доирасидаги ОКМК – “Локомотив” учрашувининг 33-дақиқасида ОКМК жамоаси ўйинчиси Самуел Нарcисо Рибеиро Cоста тўп учун курашсиз ҳолатда рақиб ўйинчисининг белига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.

Тартиб-интизом комиссияси қарорига кўра, Самуел Нарcисо Рибеиро Cостага нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва 1 (бир) миллион сўм миқдорида жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Оил Стар

Олий лиганинг 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Оил Стар” жамоалари учрашувининг 4-дақиқасида “Бунёдкор” жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Жасур Содиқов иккинчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилди.
Тартиб-интизом комиссияси қарорига кўра, Жасур Содиқовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Максам-Чирчиқ”

"Максам-Чирчиқ” жамоаси мусобақа Регламентининг 17.6 ҳамда 20.2-бандлари талабларини бузган. Унга қадар жамоа учта тур якунларига кўра расмий огоҳлантирилган бўлишига қарамай, 4-турда ҳам Регламент талабларини бажармаган.

Тартиб-интизом комиссияси қарорига кўра, Тошкент вилояти жамоаси Қарши шаҳридаги турда ўз шифокорисиз иштирок этганлиги (Регламентнинг 17.6-банди) ҳамда Телеграм, Инстаграм ва Фаcебоок ижтимоий тармоқларида ўзининг расмий саҳифаларини очмасдан, клуб фаолиятини ёритиб бормаганлиги (Регламентнинг 20.2-банди) учун “Максам-Чирчиқ” жамоасига 5 (беш) миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Келгусида мазкур камчиликлар такрорланган тақдирда жамоага нисбатан Олий лига мусобақасидан четлаштириш чораси қўлланилиши борасида огоҳлантирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг