Футзал. «Сурхон» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Бугун Андижон шаҳрида футзал бўйича Олий лига доирасидаги 2-тур баҳслари давом эттирилди. Учрашувларнинг бирида Сурхон Локомотивга қарши паркетга тушди. Учрашув голларга бой ва муросасиз тарзда ўтди. 3-дақиқадаёқ, Арсен Ҳабибраҳмонов гол очишга муваффақ бўлди. 13-дақиқада, Локо ҳисобни тенглаштирди. Аммо, бир дақиқа ўтиб, Ҳабибраҳмонов дубл муаллифига айланди. 1-бўлимининг охирги дақиқасида, Дилмурод Жумаев яна бир гол урди
Шундан кейин, рақибларимиз ҳужумга ўтди ва 35-дақиқасининг ҳолатига кўра, ҳисоб тенглашди - 3:3. Бироқ, Равшан Салимович Раджабов шогирдлари ҳарактер кўрсатиб, ғалабани қўлга киритишди. 39-дақиқада, Равшан Асқаржоновнинг аниқ зарбаси бизга 3 очко келтирди
Ўйиндан кейин, ўйновчи-мураббий Тимур Садиров ўйин ҳақида ўз фикрни қолдирди:
“Ҳар иккала жамоага яхши ўйин кўрсатгани учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун бугун оғир ва курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоада кўп вазиятлар бўлди. Ким камроқ хато қилган бўлса, шу жамоа ғалабани қўлга киритди деб ўйлайман. Умид қиламан, Сурхон учун бугунги ғалабаси охирги бўлмади”, - деди у.
Футзал. Олий Лига, 2-тур, 2-ўйин
СУРХОН - ЛОКОМОТИВ 4:3
Голлар: Арсен Ҳабибраҳмонов 3, 14, Дилмурод Жумаев 20, Равшан Асқаржонов 39