locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ҳақида нималари биламиз?

ФИФАнинг охирги янгиланган рейтингида Қозоғистон 7-ўринни эгаллаб турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ҳақида нималари биламиз?
Фото: Ўзбекистон футзали

Айни пайтда Қозоғистон миллий терма жамоаси жаҳоннинг ТОП жамоалари қаторида эътироф этилади. Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФАнинг охирги янгиланган рейтинг жадвалида Қозоғистон Бразилия, Испания, Аргентина, Португалия, Россия ҳамда Эрондан сўнг 7-ўринни эгаллаб турибди. Кучли ўнталикдан, шунингдек, Украина, Марокаш ҳамда Италия терма жамоалари ҳам жой олишган.

УЕФАга ўтгунига қадар ОФК таркибида бўлган қозоғистонликлар Осиё чемпионатларида икки марта иштирок этган ва битта кумуш, битта бронза медалига сазовор бўлган.

2001-йилдан УЕФАда ўйнаб келаётган Қозоғистон терма жамоаси тўрт марта жаҳон чемпионати, уч марта қитъа чемпионати финал босқичида иштирок этган. Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижани қўшниларимиз 2021-йилда қайд этишган ва 3-ўрин ўйинда Бразилия терма жамоасига ютқазиб (2:4) қўйган.

Европа чемпионатларидаги энг яхши натижасини эса 2016-йили – дебют мавсумида қайд этишган ва бронза медалига сазовор бўлишган. Орадан икки йил ўтиб, яна 3-ўрин учун курашган қозоғистонликлар Россия терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Тошкентга сафар олдидан ён қўшниларимиз Европа чемпионатининг саралаш ўйинларидан ўта олишмади. Улар плей-оффда Италия терма жамоасига икки учрашув натижасига кўра имкониятни бой беришди. 18-сентябр куни Фасанода ўтган ўйинда Апеннин ярим ороли вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, 23-сентябр куни Астанада кечган жавоб учрашувида қозоғистонликлар реванш олишди – 3:2. Икки учрашув натижасига кўра ғолиб аниқланмагач, пеналтилар сериясига мурожаат этилди ва унда италияликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон терма жамоаси билан халқаро ареналарда Қозоғистон 13 марта куч синашган ва шулардан 8 тасида ғалаба қозонган, 3 та учрашувда кучлар тенг келган, 2 та баҳсда эса ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 46:29.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг