locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал, Осиё кубогига тайёргарлик қизғин давом этмоқда

Эртага якуний таркиб эълон қилинади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал, Осиё кубогига тайёргарлик қизғин давом этмоқда
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27-январ санасидан Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида старт оладиган Осиё кубоги–2026 мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар марказида олиб борилмоқда.

Мураббийлар штаби қитъа чемпионатининг гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ўйин услубини инобатга олган ҳолда футзалчиларга назарий ва амалий машғулотлар ўтказмоқда. Шунингдек, терма жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолатини оптимал даражага етказиш, уларни руҳий жиҳатдан ҳар қандай кучли рақибга қарши пухта тайёрлаш бўйича махсус машқларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги йиғин давомида Қувайт терма жамоасига қарши ўтказилган назорат учрашуви асосида барча номзодлар бўйича якуний хулосаларга келинди. Индонезияга йўл оладиган якуний таркиб эса футзалчиларнинг эртага – 21-январ куни ЎФФ Президенти билан бўлиб ўтадиган учрашуви чоғ'ида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27-январ — 7-феврал кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичида Ўзбекистон “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Япония | Австралия | Тожикистон
терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими:
• 28-январ, чоршанба | 17:00
Ўзбекистон — Тожикистон
• 30-январ, жума | 13:00
Австралия — Ўзбекистон
• 1-феврал, якшанба | 13:00
Япония — Ўзбекистон

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг