locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон футзал федерацияси жорий йилнинг июн ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигда олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнирини режалаштиргани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Мазкур мусобақада биринчи лиганинг охирги мавсуми иштирокчилари, шунингдек, янгидан шакллантирилган профессионал жамоалар ҳамда май ойи сўнгги ўн кунлигида ўтказиладиган иккинчи лига мусобақаси ғолиби қатнашади.

Регламентга мувофиқ турнир иштирокчи жамоаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда, бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда курашни давом эттирадилар. Бунда "A" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши, "B" гуруҳи ғолиби "A" гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Ярим финал ғолиблари эса ҳал қилувчи учрашувда олий лиганинг ягона йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг