Футзал. Олий лига 7-тур учрашувлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади
Мамлакат миллий чемпионати — футзал бўйича Олий лигасининг 7-тур учрашувлари тақвими тасдиқланди. Унга кўра, мазкур тур баҳслари 2026-йилнинг 7–12-январь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувларга “Юнусобод” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Таъкидлаш жоизки, чемпионат баҳслари турдан турга мухлислар эътиборини тобора кўпроқ тортиб бормоқда. Ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушаётгани қизиқарли ва муросасиз ўйинлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Мусобақа жадвалининг юқори ва қуйи поғоналаридаги жамоалар ўртасида кечаётган “олти очколик” учрашувлар ўзининг шиддати ва кескинлиги билан футзал ишқибозларига манзур бўлмоқда.
7-турда ҳам футзал ихлосмандлари БМБ, СҚБ, ОКМК, "Локомотив" ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро тўқнашувларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари аниқ.