Футзал. Нимчорак финалнинг бешта иштирокчиси маълум
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар ўртасида футзал бўйича “Талаба қизлар лигаси-2025’’ турнирининг 2-тур баҳслари якунга етди. Чоршанба кунги ўйинларга Тошкент ахборот технологиялари университети спорт зали мезбонлик қилди.
Тақвимга кўра 2-турда 16 та учрашув бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо турли сабабларга кўра айрим жамоалар учрашувга ўз вақтида келмаганлиги боис уларга техник мағлубият ёзилди. Ўз навбатида ҳакамлар ҳайъати “D” гуруҳидаги “Техника”, “Ғ” гуруҳидаги “Фан ва техника”, “Ж” гуруҳидаги “Геология” ва “Ҳ” гуруҳида “Архитектура” ҳамда “Менежмент” жамоаларини иккитадан ўйинни ўтказиб юборганлиги боис турнирдан четлаштирди.
2-тур баҳсларидан кейин муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бешта жамоанинг номи маълум бўлди. Булар – “Иқтисодиёт”, “Стоматология”, ТДПУ, ЎзДЖТСУ ҳамда ЎзДЖТУ-2 жамоаларидир. Гуруҳларда сўнгги тур учрашувлари 26- ҳамда 28-май кунлари бўлиб ўтади.
Қуйида кеча бўлиб ўтган учрашувлар натижаси билан танишинг:
21-май, чоршанба
ТАТУ спорт зали
“Ориентал” – ЎзДЖТСУ – 0:3
ЎзДЖТУ-1 – ЎзМУ – 0:2
“Дипломатия” – ТАФУ – 7:0
ЎзДЖТУ-2 – “Консерватория” – 8:0