Футзал. Миллий жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини ўтказди
2-тур учрашуви 22-сентябр санада Шарқий Тимор терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: UFF
Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси “F” гуруҳи баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун 2-тур олдидан расмий машғулотини ўтказди. Машғулот саралаш учрашувлари ўтказилаётган Қирғизистон футбол уюшмасига қарашли Футбол академияси спорт мажмуасида ташкиллаштирилди.
Мураббийлар штаби футзалчиларимиз билан бугунги машғулотда бўлгуси рақибнинг ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда керакли тактик комбинациялар устида ишлашди. Шу ўринда 1-турда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора тадбирлари кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Элибоев шогирдлари 2-тур учрашувни эртага – 22-сентябр санада, Тошкент вақти билан соат 15:00 да Шарқий Тимор терма жамоасига қарши ўтказишади.
Иброҳим Жалолов
Редактор