Футзал. Медаллар учун курашувчи квартет маълум
“Спортчи – юрт ҳимоячиси” шиори остида ташкиллаштирилаётган “Талаба қизлар лигаси-2025’’ турнири ўзининг ҳал қилувчи босқичига етиб келди. Бугун Тошкент Давлат иқтисодиёт университети спорт мажмуаси залда чорак финал учрашувлари ўтказилиб, совринли ўринлар учун кураш олиб борувчи квартет номи маълум бўлди.
Эртага турнирнинг ярим финал учрашувлари, якшанба куни эса 3-ўрин учун ва финал ўйини бўлиб ўтади.
Қуйида чорак финал учрашувлари натижалари билан танишинг:
“Талаба қизлар лигаси-2025’’
30-май, Жума.
Чорак финал
ТДПУ – "Юридик" – 6:0. Голлар: Дилдора Қўшбақова (3та), Нилуфар Турғунбоева, Садуғаш Йесинбекова, Ироида Хиддинова.
"Стоматология" – "Ориентал" – 0:2. Голлар: Чарос Ҳошимова (2та)
"Жисмоний тарбия" – ЎТА – 9:0. Голлар: Зарина Хайруллаева (3та), Севинч Хайруллаева (2та), Райхона Ҳамроева, Дилафрўз Мираҳимова, Шаҳзода Толипжонова.
ЎзДЖТУ-2 – ЎзМУ – 1:2. Голлар: Мадина Норбўтаева – Зулфизар Рўзиметова, Ўғилой Қаршиева.