Футзал. ЎФФ президенти ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди
Футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 22–31-октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этади.
Сафар олдидан Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов жамоа аъзолари билан учрашиб, уларга самимий тилакларини билдирди.
ЎФФ раҳбари учрашув давомида мазкур мусобақа 2026-йилда Сенегалда бўлиб ўтадиган Ёшлар Олимпиадасига саралаш вазифасини ўташини таъкидлади ва футболчилардан кучли учликка кириб, йўлланма олишни мақсад қилишларини сўради.
Терма жамоа бош мураббийи Дилшод Рахматов жамоа мусобақага тўлиқ тайёр эканини маълум қилди. Жамоа сардори Абдулборий Илёсов ва бош шифокор Лазизбек Тешабеков футболчиларнинг жисмонан соғлом ва руҳан шай эканини таъкидлаб, ишонч учун миннатдорлик билдиришди.