locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. ЎФФ ишчи гуруҳи Андижон ва Наманганда бўлиб қайтди

Улар водийда яратилган шароитлар билан танишиб чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. ЎФФ ишчи гуруҳи Андижон ва Наманганда бўлиб қайтди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерациясининг ишчи гуруҳи мамлакат биринчилиги арафасида иштирокчи жамоаларининг тайёргарлик даражаси ва ҳудудий шароитларни ўрганиш мақсадида Андижон ва Наманган вилоятларига хизмат сафари уюштирди.

Сафар Андижон вилоятидан бошланди. ЎФФ вакиллари вилоят Спорт бошқармаси, Футбол ассоциацияси раҳбарлари ҳамкорлигида “Бобур” футзал клуби фаолияти билан яқиндан танишишди. Учрашувда жамоанинг тайёргарлиги, мавжуд инфратузилма ва кўрсатилаётган кўмак масалалари муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ Наманган вилоятига ташриф буюрди. Бу ерда “Лочинлар” футзал клуби базасида олиб борилаётган тайёргарлик жараёни, шарт-шароитлар ҳамда жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилди. Клуб раҳбарияти билан суҳбат давомида рақобатбардош жамоани шаклантириш, мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

Шу тариқа Ўзбекистон футзал федерацияси вакилларининг Фарғона водийсига қилган сафари ниҳоясига етди ва ишчи гуруҳ Тошкентга қайтиб кетди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг