locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. «Динамо» «Оил Стар»ни мағлуб этиб, тур сенсациясини қайд этди

«Динамо» 26 очко билан 6-ўринга кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. «Динамо» «Оил Стар»ни мағлуб этиб, тур сенсациясини қайд этди
Фото: Динамо ПФК

Футзал бўйича Олий лига 6-турининг марказий ўйинларидан бирида «Динамо» жамоаси мамлакат чемпионлигига даъвогар «Оил Стар» клубига қарши саф тортди.

Жиззахдаги учрашувда Дилшод Ҳайдарқулов бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳомийлигидаги «Оил Стар» клуби устидан сенсацион ғалабага эришди. 6-дақиқада жамоамиздан Саид Ризо Миршарофов ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада рақиблардан Элбек Тўлқинов мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида эса яна Самандар Муродқулов кўҳна шаҳар жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган гол муаллифи бўлди – 2:1.

Шу тариқа, «Динамо» 26 очко билан 6-ўринга кўтарилди, терма жамоа етакчилари жамланган «Оил Стар» 35 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Олий лига. 6-тур. 4-кун.
8 декабр (душанба)
Оил Стар – Динамо – 1:2
Голлар:
0:1 — Саид Ризо Миршарофов (6ʼ)
1:1 — Элбек Тўлқинов (20ʼ)
1:2 — Самандар Муродқулов (36ʼ)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг